Ваҳшийлик! Тошкентда она ўз фарзандини ўлдириб, ёқиб юборди ва унинг йўқолганлиги ҳақида хабар берди

4 ноябрь, якшанба куни фуқаро А.В. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 5 ёшли қизи Д.К.ни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган Compass савдо мажмуасида йўқотиб қўйганлиги ҳақида маълум қилди. Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, қизчани топишга қаратилган тадбирларга зудлик билан киришилди, деб хабар бермоқдаТошкент шаҳар прокуратураси.

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан А.В. ва унинг шаръий никоҳдаги эри М.Ф.нинг кўрсатмалари шубҳа остига олиниб, қидирув тадбирларига қарамасдан, фарзанди бир кун мобайнида топилмаганлиги сабабли, у қотиллик жинояти қурбони бўлганлиги гумони асосида Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 25 октябрь куни кечаси соат 03:00 атрофида эр-хотин Сергели туманида ижарада яшаб келган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, фарзандини уриб, дўппослаб, қасддан ўлдирган.

Сўнгра содир этилган жиноятни яшириш ва жазодан қутулиш мақсадида мурдани йўқотиш пайига тушган. Уни йўл сумкасига жойлаштириб, шу куни тонгда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ижарага олинган дала ҳовлига олиб борган. Мурда ўчоқда ёқилиб, сўнг ёнмай қолган қолдиқлари қопга солиниб, Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Шундан кейин улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чалғитиш ва асл ҳолатни яшириш мақсадида фарзанди бедарак йўқолиб қолганлигини саҳналаштирган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида Д.К.нинг мурда суяклари топилиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Жиноят иши бўйича А.В. ва М.Ф. қасддан одам ўлдиришда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3 319 Ko'rishlar

19
Leave a Reply

avatar
14 Fikrlar
5 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
17 xabar muallifi
НотанишAnvarРозияSHOXsakina So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Маърифат
Mexmon
Маърифат

Бундай оналарни триклайин ёкиш керак

ДжЗ
Mexmon
ДжЗ

Бу жазо унинг учун енгил. Яшаб фарзандга зор булсин

Xusanboy
Mexmon
Xusanboy

Ollox insof bersin dimiz oka biz gunox qilib xich narsaga erishmaymiz jazosini berguvchi tepada ollox bor

Юлдуз
Mexmon
Юлдуз

Узларин хам екиш керак. Гудакда нима гунох. Разиллар. Бер болани санга керак булмаса биз бокамиз. Шариат кутарса , Конун кутасра ёксангда буларни ва буларга ухшаганни йигиб .

Vali
Mexmon
Vali

Odamlarga nma bo’lyapti oxrgi paytda bo’layotgan ishlardan odam daxwatga tuwadi xudo insof bersn

Giyos
Mexmon
Giyos

Tovba qildim

Abrorbek
Mexmon
Abrorbek

Itdan tarqagan deyishgayam or qilish kerak chunki it ham bolasiga mehribon. Ikkisiniyam umrbod qamash kerak

Ibrohim Umarov
Mexmon
Ibrohim Umarov

Ollox jazosini besin

Ibrohim Umarov
Mexmon
Ibrohim Umarov

Ollox jazosini bersin undaylarni

Jannatoy
Mexmon
Jannatoy

Farzandga zorlar qancha Olloh jazosini bersin

Алишер
Mexmon
Алишер

Қаригунча қамоқда сақлаб, кейин чиқариб юбориш керак қариганда хор бўлиши учун

Юнус
Mexmon
Юнус

Бундай ишни хатто джуглида яшайдиган евойи одамлар хам килмайди. Аллох асрасин

Музаффар
Mexmon
Музаффар

Худо узи асрасин бундай йулдан адашишдан

sakina
Mexmon
sakina

Olloh harom qilgan nma bölsa shundan qaytish kerak kimni nafsi amr bulib aqli asr bölsa unga vayl bulsin kimni aqli amr bulib nafsi asr bölsa unga jannat bulsin

SHOX
Mexmon
SHOX

Bundaylarni odam emas dunyodagi eng jirkanchli maxluqot deyish mumkun maxluqot xam o’z bolasini shu kuyga solmaydikuuu eng yomon va og’ir jazo beringlar bundaylarga iltimos go’dak qanday azoblandi ekan😢😢

Розия
Mexmon
Розия

Узи она булиб туриб уз фарзандини улдирган булса нима килади тугиб ифлос она булмай ул худо урсин

Розия
Mexmon
Розия

Худо уларга шундай огир дард берсинки кийналиб узи оллохдан елвориб жонини олишни сурасин фарзанд кур килсин

Anvar
Mexmon
Anvar

U ifloslarni har kuni bittadan tana azolarini kuydiriw kerak o’lmaydigan darajada lekin azibi kuchli boliwi kerak olim va qamoq ularga eng yengil jazo

Нотаниш
Mexmon
Нотаниш

Пешонасига ёзилган буларни такдири азал дейдилар