Путин бирданига 11 нафар генерални ишдан олди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тергов қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликларининг 11 нафар генералини лавозимидан четлатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Бўшатилган генераллар орасида Россия Ички ишлар вазирлигининг жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳозирда 100 млн рубллик фирибгарлик айблови билан тергов изоляторида сақланаётган генерал-майор Александр Мельников, шунингдек, генерал-майор Сергей Журавлев, генерал-майор Михаил Лихачев, Александр Еремеев, Максим Максименко, Сергей Власов ҳамда Владимир Дежкинлар бор. ИИВнинг Қорачой-Черкес Республикаси, Тюмень вилояти бўйича бошқармалари раҳбарлари ҳам ишдан олинди.

Путин ҳаммаси бўлиб фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 6 нафар, ички ишлар вазирлигининг 4 ва тергов қўмитасининг бир нафар генералини ўз лавозимидан бўшатди.

Шунингдек, Путин бир қатор юқори лавозимларга янги тайинловларни амалга оширди.

Бундан ташқари, Россия президентининг бошқа фармони билан ички ишлар вазирлигининг 16 ходимига генерал-майор ва генерал-лейтенант унвонлари берилди.
Суннатилла Абдуллаев

259 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling