ИИВ: тармоқларда видеоси тарқалган «01 001 VIP» авторақами ҳақиқийми?

Ижтимоий тармоқларда «01 001 VIP» давлат рақам белгиси билан боғлиқ видеотасвир тарқалди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати ушбу рақам юзасидан маълумот берди.

«Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ‘Узавтомотобелги’ давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирдаги 01 001 VIP рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси ‘Узавтомотобелги’ давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмаганлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (ЎзДСт 640:2014) талаблари асосида рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ишлаб чиқарилишида ‘I’ ҳарфи ишлатилмаслигини билдириб ўтамиз», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, давлат рақам белгиларини қўлбола усулларда ясаш ва улардан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни юзага келтиради.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисмига асосан Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш —базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

2 175 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling