Медведев Тошкентдаги мажлисда доллардан воз кечишни таклиф қилди

Россия бош вазири Дмитрий Медведев бугун Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ мажлисида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўзаро миллий валютада муомала қилиш механизмини ишлаб чиқиши кераклигини айтган.

Медведевнинг фикрича, миллий валютадаги умумий молиявий бозор давлатларнинг умумий рақобатбардошлигини оширади. Шунинг учун ҳам рус ҳукумати раҳбари ШҲТ давлатларининг банк экспертлари ва молиячиларини Москвадаги давра суҳбатига таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2020 йилда илк бор Ҳиндистонда ўтказилади.

1 164 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling