Таксиларга қўйиладиган талаблардан бири бекор қилиниши мумкин

Юридик шахс сифатида йўналишсиз такси хизматини кўрсатишни истовчиларга лицензия бериш талабини соддалаштириш учун такси автомобилларини бир рангда бўлиши тўғрисидаги талабни бекор қилиш режалаштириляпти. Бу ҳақда матбуот анжуманида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси вакили маълум қилди.

Бундан асосий мақсад ноқонуний ташиш хизматини кўрсатувчи ташувчиларни тўлиқ қамраб олиш. Шу мақсадда Транспорт вазирлиги томонидан йўналишсиз такси фаолиятига ўрнатилган талабларни соддалаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бугунги кунда ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида.

Ушбу қарор лойиҳасига асосан, енгил автомобилларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун йўналишсиз такси учун белгиланган ранг бекор қилиниши, ижара шартномаларини наториал тасдиқланиши ўрнига давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтиши назарда тутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев

1 921 Ko'rishlar

2
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
1 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Azamat So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
trackback

[…] 04.11.2019 Voha gazetasi Юридик шахс сифатида йўналишсиз такси хизматини кўрсатишни истовчиларга лицензия бериш талабини соддалаштириш учун такси автомобилларини бир рангда бўлиши тўғрисидаги талабни бекор қилиш режалаштириляпти. Бу ҳақда матбуот анжуманида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси вакили маълум қилган. […]

Azamat
Mexmon
Azamat

Juda to’g’ri bo’lardi javobi chiqsa elon qivoring