Нурмуҳамедов Фергюсон билан жанг қилади

FC раҳбари Дана Уайт енгил вазн бўйича чемпион Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг кейинги жанги Тони Фергюсон билан бўлишини тасдиқлади.

UFC раҳбари Нурмуҳамедов ва Фергюсон жанги бўлмаслиги учун ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди.

“Жангнинг ташкилий қисми бошлаб юборилган. Нурмуҳамедов учун бу кейинги жанг бўлиши кундек равшан ва амалга ошади”, деди Уайт. У шунингдек, жангнинг тахминий санасини ҳам маълум қилди.

“Жанг 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтказилади деб, ўйлайман”, деди Дана Уайт.

Ҳозирча жангнинг қаерда ва айнан қачон ўтказилиши ҳақида гапиришга эрта. Нурмуҳамедов Россияда жанг ўтказишни хоҳлашини маълум қилганди. Москва ва Санкт-Петербург муқобил вариант сифатида кўрилганди. Шунингдек, россиялик жангчи баҳордан аввал октагонга қайтишга тайёр бўлмаслигини ҳам тан олганди.

Эслатиб ўтамиз, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов сўнгги жангида Дастин Порьега қарши жанг қилиб, уни бўғиш усули билан мағлуб қилганди.Суннатилла Абдуллаев

2 168 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling