Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетади — Ўзгидромет

3-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал районлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.

3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади. 4 ноябрда республика бўйича ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги кучайиб, сониясига 18-23 метргача, шиддат билан эсганда 25-28 метргача етиши кутилмоқда.

4-5 ноябрда республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача тушиб кетади, айрим жойларда 1-2 даража совуқ билан аёз кузатилиши мумкин. Кундузи ҳарорат 8-13 даражагача илиқ, мамлакат шимолида ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даражагача илийди.

4 675 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling