Ал-Бағдодий қай тарзда йўқ қилинган? (ВИДЕО)

Пентагон “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр Ал-Боғдодийнинг йўқ қилиш видеосини эълон қилди, РИА Новости асосан.

АҚШ Марказий Қўмондонлиги бошлиғи генерал Кеннет Маккензи томонидан намойиш этилган видеолавҳада Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида Идлиб вилоятида террорчи яширинган бино кўрсатилган. 

Генерал таъкидлашига кўра, АҚШ кучлари бинога ҳаводан туриб зарба берган. Бино атрофини қўриқлаётган кишилар бунга қаршилик кўрсатишга уринган.

Маккензи айтишига қараганда, Ал-Боғдодий ўзи ва 2 нафар фарзандларини портлатиб юборган. Болалар ёши 12гача бўлган. Ўтказилган ДНК таҳлили йўқ қилинган киши Ал-Боғдодий эканини тасдиқлайди. Ал-Боғдодийнинг танаси денгизга кўмилди, деди АҚШ генерали.

Эслатиб ўтамиз, Ал-Боғдодийнинг ўлими ҳақида илқ бор Доналд Трамп 27 октябр куни ўз твиттерида хабар қилган эди. Россия Мудофаа вазирлиги Москвада ушбу террорчи йўқ илингани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаш учун ишончли далиллар йўқлигини таъкидлаган эди.

4 879 Ko'rishlar

2
Leave a Reply

avatar
2 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Уткиржон So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Уткиржон
Mexmon
Уткиржон

Мени фикримча бу Америка президенти Трампнинг 2020 йилда сайловга овоз олиш учун килаётган харакатларидан бири! Хеч качон Америка бошка давлатлар манфаатини уйлаб иш килмайди. Буни узимиздан хавола десак хам булади. Мен факат тинчлик тарафдориман

Уткиржон
Mexmon
Уткиржон

Кани мани юборган мухокамам