Чўпонлар 25 миллион долларлик ИШИД хазинасини топиб олишди

Ироқ ғарбидаги чўлларнинг бирида маҳаллий чўпонлар ИШИД террористик ташкилоти етакчилари томонидан кўмилган бойликларни топиб олишди.

Хазина беркитилган махфий жойдан пуллар, олтин ва кумуш топилган. Топилган бойликларнинг умумий қиймати 25 миллион долларга баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, хазина саҳродаги Сурия ва Иордания билан чегарадош Ал-Анбар шаҳри яқинида топилган. Жангарилар кейинчалик бойликлар кўмилган жойни унутиб қўйган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни ИШИД раҳнамоси Ал-Бағдодийнинг ўлгани ҳақида хабар берилганди.

3 542 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling