Тез ёрдамга 47 минг марта қўнғироқ қилган эркак жиннихонага юборилди

Украина фуқароси тез тиббий ёрдам хизматига 47 минг марта қўнғироқ қилганидан кейин мажбурий даволаниш учун руҳий шифохонага юборилди. Бу ҳақда лента.ру нашри хабар бермоқда.

Расмий Киевга бўйсунадиган Краматорск шаҳри (Донецк вилояти)да яшовчи эркак 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йилнинг 12 февралигача – тўрт ярим ой мобайнида тез ёрдамга 46 968 маротаба қўнғироқ қилган. У кунига юз мартадан минг мартагача 103 га қўнғироқ қилиб, у ерда ишловчи фельдшерларни ҳақорат қилган.

Ушбу ҳаракатлари учун унга нисбатан Украина жиноят кодексининг 296 моддаси биринчи банди “Жамиятга ҳурматсизлик қилган ҳолда жамоат тартибини қўпол равишда бузиш” моддаси билан иш очилган.

Судланувчи суд-психиатрик текширувдан ўтди, унинг касаллиги борлигини тасдиқлади. Суд мажбурий касалхонага ётқизиш тўғрисида қарор қабул қилди.

1 922 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Baxodir So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Baxodir
Mexmon
Baxodir

2019 fevral kelmadi xali