Францияда теннис тўпи ҳажмидаги дўл ёғди

Франциянинг Овернь-Рона-Альп ҳудудида момақалдироқ пайтида теннис тўпидек келадиган дўл ёғди. ТАССнинг хабар беришича, ҳудуднинг турли шаҳарларидаги табиий ҳодиса акс этган ёзувлар якшанба куни француз интернет фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган.

Луареда олинган тасвир барча маҳаллий ахборот воситаларида намойиш этилди. 9 сониялик видеода уй ҳовузида сувнинг юзасига тез-тез дўл доналари тушаётгани акс этган.

Keraunos метеорология хизмати чақмоқлар сони бўйича шанба куни рекорд натижа қайд этилганини маълум қилган. 6 июлда 73,7 мингта электр зарбалари асосан Овернь-Рона-Альпда қайд этилди. 

Мамлакатнинг 20 дан зиёд ҳудудларида оловранг даражадаги об-ҳаво хавфи ҳақида эълон қилинганди. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. 

Ҳозирги вақтда Францияда момақалдироқлар кузатилмаяпти, юқори хавфлилик даражаси эса бекор қилинди

567 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
bsooPoism So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
bsooPoism
Mexmon
bsooPoism