30 июль кундуз куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти, Наманганда ёмғир, момақалдироқ

30 июль кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 32-37° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35° атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/ с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

5 526 Ko'rishlar