Прократура “мажбурий форма” учун тилхат олиш ортида ким турганини маълум қилди

Кеча, 2 август куни ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги мактабларнинг бирида мактаб формаси сотиб олиниши шартлиги бўйича прокуратура ходимлари тилхат ёздиргани ҳақида хабар тарқалди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдириб, мазкур хабарни ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилгани ва ўрганиш ўтказилганини маълум қилди.

Ўрганишда, Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида форма сотиб олиш бўйича прокуратура органлари томонидан ҳеч қандай тавсия берилмагани ва тилхат олинмагани, аслида бу мактаб директорининг шахсий ташаббуси экани, бироқ у бу жараёнга ёлғондан прокуратурани аралаштиргани аниқланган.

Ўрганиш натижасига кўра, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик ҳақида мактаб директори расман огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этилиши белгиланди. Яъни янги – 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар ягона мактаб формасини харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди.

1 557 Ko'rishlar
Total
0
Share