Даҳшат! Тошкентда 16 яшар бола шериклари билан ўз онасини ўлдирди 

Тошкентда вилоятида 16 ёшли бола танишлари билан онасини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 июль соат 21:00 ларда 2006 йилда туғилган бола уйида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини ёрдамлашиш учун чақирган.

Шу вақт у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.

7 598 Ko'rishlar
Total
0
Share