Фарғоналик аёл турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди

Фарғона вилоятида маст ҳолдаги эрини бўғиб ўлдирган аёл 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бешариқ туман судида ўз эрини ўлдирган аёлга нисбатан ҳукм ўқиб эшиттирилди.

Суд маълумотларига кўра, қотилликка мастлик сабаб оилада доимий жанжал келиб чиққани сабаб бўлган. Эрининг маст ҳолатини яна бир бор кўрган хотиннинг жаҳли чиқиб, унга сабоқ беришга қарор қилади.

У эрининг қўл-оёғини боғлаб, сўнг бошига ва танасининг турли қисмларига ёғоч билан бир неча марта урган. Шундан сўнг эркакнинг оғзини ва бурнини рўмолча билан ёпган ҳолда бўғиб ўлдирган.

Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми “в” банди (қасддан одам ўлдириш) билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

5 957 Ko'rishlar
Total
0
Share