Жазирама иссиқдан вафот этганлар сони кескин кўпаймоқда

Испанияда жой олган ҳаддан ташқари иссиқлик олти кун ичида 360 кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда 16 июль куни “Europa Press” агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунувчи Карлос III соғлиқни сақлаш институти ҳисоб-китобларига кўра, 10 июлдан 15 июлгача, жумладан, қиролликда ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари юқорилиги туфайли 360 киши ҳалок бўлган.

Испания давлат метеорология агентлиги аксарият ҳудудларда об-ҳаво огоҳлантириш даражасини сариқ (хавф) ва тўқ сариқ (юқори хавф) га оширди. Баъзи вилоятларда сигнал даражаси энг юқори – қизил (ўта хавфли) даражасига кўтарилган. Ҳавонинг ҳарорати деярли 45 даражага етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 10–14 июль кунлари Испанияда иссиқдан 240 га яқин одам вафот этганди.

1 277 Ko'rishlar
Total
0
Share