ХОТИН-ҚИЗЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ

Барчамизга маълумки, Республикамизда аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси аёлларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай турларига аҳамият қаратиб келинмоқда.

Хусусан, 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган
“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг асосий мазмун ва моҳияти ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш,  хотин-қизларга нисбатан бўладиган турли хил камситишларни олдини олиш тизимини ва ҳуқуқий асосларини яратишдан иборатдир.

Мазкур қонун асосида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш,
уларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, қонун билан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Наманган вилоят суди томонидан Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 14 июль куни “Чаманзор” МФЙ  биносида  Янги Наманган туманига қарашли 25 та маҳаллалаларнинг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан давра суҳбати ҳамда сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирни Наманган вилоят судининг судьяси М.Дедамирзаева кириш сўзи билан очиб,  ўз сўзида бугунги тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан келгусида ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтириб, ҳар бир маҳалла кесимида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш холатларини олдини олиш чораларини кўриш эканлигига, ўз ҳуқуқини билган инсонлар эса ҳеч қачон нохақликка учрамаслигига алоҳида урғу берди.

Мазкур тадбирда қонунсиз (шаръий) никоҳлар асосида оила қуриш оқибатида ҳуқуқи бузилган опа-сингилларнинг қисмати, эрта никоҳ, бугунги кундан энг муаммоли масала  яъни никоҳдан ажрашишларнинг сони кўпайганлиги каби муаммоли масалалар хусусида ҳам гаплашилди.

Шундан сўнг, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик муаммолари бўйича Наманган вилоят суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьялари Д.Ортиқова, Н.Аҳадова ва У.Хамдамовлар томонидан тушунтиришлар берилди.

                Йиғилиш якунида йиғилиш иштирокчиларнинг меҳнат, оила, никоҳ масалаларга оид саволларига ҳам жавоб берилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилинишига кўмак берилди.

Муҳайё ДЕДАМИРЗАЕВА,
Наманган вилоят судининг судьяси

262 Ko'rishlar
Total
0
Share