“Барселона” ҳужумчисини сотиб юборадиган бўлди

“Барселона” қанот ҳужумчиси Франсиско Тринкау фаолиятини Португалияда давом эттиради.

Журналист Шей Лугасси хабарига кўра, Тринкау “Спортинг”га ўтади, келишув деярли якунланди. Португал клуби Тринкауни 10 миллион еврога сотиб олади.

“Барселона” футболчини 2023 йилда 15 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади.

Португалиялик 22 ёшли футболчи “Спортинг” билан 2027 йилгача шартнома имзолаши керак ва кейинги ҳафтада жамоа таркибига бориб қўшилади.

215 Ko'rishlar
Total
0
Share