Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди

МЧЖда ўтказилган текширувда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қўлланиладиган жарима миқдорини камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан пора талаб қилган Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Олтиариқ туман бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Олтиариқ туман бўлими бошлиғи Х.У. “Р.Қ.” МЧЖда ўтказилган текширувда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қўлланиладиган жарима миқдорини камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбари А.дан ўз хизмат хонасида 1 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3 325 Ko'rishlar
Total
0
Share