Диққат фейк! Қорақалпоғистонда кўча қонга тўлгани ҳақида ёлғон хабар тарқатилди

Ижтимоий тармоқларда Нукус кўчалари қонга тўлди мазмунидаги фейк ва провокацион хабарлар тарқалмоқда. Аслида эса бу ноқонуний намойишга чиққанларни тарқатиш учун сепилган қизил рангдаги сув.

“Кеча интернетда Нукус кўчалари қонга тўлди деб видео тарқалганди. Шу видеони фактчек қилишибди. Кўчадаги қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув экан.

Аммо афсуски, ушбу видеони жуда кўпчилик, айниқса, хориждагилар “кўча қонга тўлди” деб тарқатишди.

Илтимос, бунақа провокацияларга учманглар. Ҳозир тарқатилаётган видеоларнинг аксарияти ёки ёлғон, ёки рост бўлса ҳам, умуман бошқа вақтда ва бошқа давлатда содир бўлган воқеалардир.

Қаердадир бирор можаро бўлса, у ҳақида минглаб фейк-ёлғон хабарлар тарқалади. Қайси давлатда ва қайси вақтда бўлишидан қатъи назар доим шунақа бўлган. Шу сабабли ҳозир ҳам ахборот уруши бошланиб кетди.

Биз ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилишга қудратига эгамиз, четдан келаётган провокациялардан эҳтиёт бўлишимиз керак”, деб ёзади ҳуқуқшунос Ҳушнудбек Ҳудойбердиев. 

Маълум қилинишича, бундан асосий мақсад қизил ранг теккан тартиббузарларни тезда аниқлаш ва уларни қўлга олиш, агар қуролли намойиш бўлса, уларни қуролсизлантириш учун қилинади. Қизил ранг тезда кўзга ташланади ва аниқлаш осон бўлади.

Бундан ташқари қизил ғайритабиий ранг, оддий сув сепилганда намойишчилар тарқалмаслиги, худди ёмғир ёққанда ҳўл бўлгандай оддий қабул қилиши мумкин. Аммо рангли сув оммавий тартибсизлик иштирокчиларини тезроқ тарқатиб юборади, камида юз-қўлидаги рангни тозалаш учун ҳам тарқалишади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, польшалик журналист Агнешка Пикулицка ҳам шу каби фейк хабарни Twitter саҳифасига жойлаган. Кейинчалик эса постни ўчириб ташлаган ва фейк хабар тарқатгани учун узр сўраган.

1 566 Ko'rishlar
Total
0
Share