Шавкат Мирзиёев бугун яна Нукусга келди

Президент тонгда видеоселектор йиғилишини ўтказиб, барча туман раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.

Таъкидланганидек, давлат раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

135 Ko'rishlar
Total
0
Share