Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте блокдан чиқарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте ижтимоий тармоқларини блокдан чиқарилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, ҳукумат томонидан Конституцияга ҳар бир фуқаро интернетдан фойдаланиш ҳуқуқига эга деган бандни киритиш зарурлиги муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте қисқа муддатга ишга туширилган эди. Бироқ ўша куни кечқурун ижтимоий тармоқларга кириш чекланган эди. Ҳозирги вақтда улар шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритилган.

Шунингдек, 2021 йил сентябрь ойида “Миллий тикланиш” демократик партияси  ва “Адолат” партияси Ўзбекистон ҳудудида TikTok’ни бутунлай блокировка қилишни таклиф қилган эди.

138 Ko'rishlar
Total
0
Share