Миллий гвардия ва Ички ишлар ҳодимлари фуқароларга газ сепдими?

Хабарингиз бор, аввалроқ “Бунёдкор” стадиони кассалари ёнида тартибсизлик кўрсатган биллет олувчи фуқароларга Миллий гвардия ва ИИБ ҳодимлари томонидан газ сепгани акс этган видео таъқдим қилган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси расмий муносабат билдирди.

“Айрим ижтимоий тармоқларда пойтахтимизда жойлашган “Бунёдкор” стадиони кассалари олдида Осиё чемпионатининг финал ўйинига чипта сотиб олиш учун келган фуқаролар акс эттирилган видеотасвир тарқатилган ва унда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари тўғрисида турли фикрлар билдирилган.

Ушбу видеотасвирда кўриниб турганидек, чипта сотиб олиш мобайнида фуқароларимизнинг бир-бирини ҳурмат қилмаганликлари сабабли тирбандлик содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар жамоат тартибини сақланишини талаб қилган ва айрим фуқаролар тартибга чақирилган, лекин ҳеч қандай куч ишлатиш ёки махсус воситалардан фойдаланиш ҳолатлари бўлмаган. Фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тез орада улар тарқатилди.

Ҳурматли фуқаролар, жамоат жойларида риоя қилиниши зарур бўлган тартиб қоидалар мавжуд, сизлардан ушбу талабларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз”, дейилади муносабатда.

199 Ko'rishlar
Total
0
Share