Coca-Cola Россиядан кетмоқда

Coca-Cola Hellenic Bottling Company (Coca-Cola HBC) Россия ҳудудида  Coca-Cola Company брендлари остида ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади. Бу ҳақда Reuters расмий баёнотга асосланиб хабар берди.

«Компания захиралари тугаши билан, Coca-Cola HBC Россия ҳудудида Coca-Cola ҳамда Coca-Cola Company бошқа брендлари остида ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади», — дейилади хабарда.

Компания Россияда Coca-Cola, Sprite, Fanta, Schweppes, Powerade, Bonaqua, Fuzetea, Adez, Pulpy, Innocent, Rich, «Моя семья» ва «Добрый» брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

1 535 Ko'rishlar
Total
0
Share