Терма жамоа бугун учинчи ўйинини ўтказади

Бугун, 14 июнь куни Осиё чемпионати саралаши С гуруҳида 3-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга қарши майдонга тушади.

Ўйин Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади. Учрашувни «Спорт» телеканали жонли эфирда намойиш этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда Ўзбекистон Шри-Ланкани (3:0) ва 2-турда Малдивни (4:0) йирик ҳисобларда мағлубиятга учратган эди.

344 Ko'rishlar
Total
0
Share