Шомуродовда хет-трик. Ўзбекистон йирик ғалабага эришди

Бугун, 11 июнь куни Осиё чемпионати саралаши С гуруҳида 2-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Малдив оролларига қарши баҳс олиб борди.

Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳида бўлиб ўтган баҳснинг ҳар иккала тайм бошларида ва 80-дақиқада Элдор Шомуродов гол киритди. Яна бир гол Остон Ўрунов ҳисобига ёзилди. Ушбу голлар миллий жамоамизга навбатдаги ғалабани тақдим этди.

Мальдив ороллари – Ўзбекистон 0:4

Голлар: Элдор Шомуродов (2,51, 80), Остон Ўрунов (86).

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни 1-тур доирасида Ўзбекистон Шри-Ланка терма жамоасини йирик (3:0) ҳисобда мағлубиятга учратган эди.

360 Ko'rishlar
Total
0
Share