Дунёда мисли кўрилмаган очарчилик тўлқини бўлади

Россиянинг Украинага ҳужумлари давом этар экан, глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун хавфлар ортиб бормоқда.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш баёнот берди .

Унинг сўзларига кўра, Россия-Украина урушининг дунёга таъсири кучайиб, 94 давлатдаги 1,6 миллиард одамга зарар етказган.

Гутерриш уруш мисли кўрилмаган очарчилик тўлқинига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Ўсиб бораётган бу бўронни тўхтатишнинг ягона йўли бор. Россиянинг Украинани босиб олишига чек қўйиш керак”, – деди Гуттериш.

БМТ Бош котиби Украина ва Россияни озиқ-овқат бўйича келишувга чақирди.

4 908 Ko'rishlar
Total
0
Share