Хитой Ўзбекистонга $37,5 млн. беғараз ёрдам беради

Хитой ҳукумати Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 млн. юан (37,5 млн. доллар) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатади.

Кеча, 24 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Ян томонидан Ўзбекистон ва Хитой ҳукумати ўртасида Техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Ушбу битим юқоридаги беғараз ёрдамни кўрсатишни назарда тутади. Бугунги кунгача икки мамлакат ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилгани айтилган.

985 Ko'rishlar
Total
0
Share