Наманганда кучли ёмғир кўприкни қисман емириб юборди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўргон тумани Исковот—Балиқкўл йўналишидаги Бегабод сойда 22 май куни кучли сел келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, шу куни вилоятда ёғган ёмғир оқибатида Исковот—Балиқкўл йўлининг 6–7-километрларида жойлашган кўприкнинг чап томони қисман емирилган. Ҳодисада ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, экин майдонларига зарар етмаган.

2 903 Ko'rishlar
Total
0
Share