Спиртли ичимлик ичган велосипедчига чора кўрилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кўплаб велосипедчиларни тўхтатиб, уларни янги қоидалар билан таништираётганда кутилмаган ҳолатга дуч келди. 

Айтилишича, велосипед бошқариб кетаётган шахслардан бири спиртли ичимлик таъсирида бўлган. 

Натижада ЙПХ инспектори фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. 

Велосипед бошқарадиган бошқа фуқаролардан мазкур ҳолатларга эътиборли бўлиш сўралган. 

1 640 Ko'rishlar
Total
0
Share