АҚШдаги ўзбек дўконида пичоқбозлик бўлди, қурбон бор

16 май куни Нью-Йоркнинг Бруклин туманида жойлашган «Наврўз» озиқ-овқатлар дўконида икки эркак орасидаги жанжал оқибатида бир киши пичоқланган . Маҳаллий полиция маълумотига кўра, урилган пичоқ жабрланувчининг кўкрагига теккан.

У зудлик билан Маймонидис касалхонасига олиб кетилган ва кўп ўтмай оламдан ўтган. Можаро соат 14:00 атрофида рўй берган.

Маскан билан таниш ўзбекистонликларнинг айтишича, воқеадаги шахслар супермаркет ишчилари бўлган. Бири иккинчисини пичоқлаган, дейди жамоа вакиллари. Жабрланувчи супермаркетнинг гўшт сотадиган қисмида ишлаган.

Полициянинг тасдиқлашича, ҳужум қилганликда гумонланган 30 ёшли шахс воқеа жойида қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари кетмоқда.

Хабарларга кўра, жанжаллашган шахсларнинг бири ўзбекистонлик, иккинчиси тожикистонлик ўзбек.

159 Ko'rishlar
Total
0
Share