Андижонда аёл киши интим видеоси сабаб таҳдидга учради

Андижон шаҳрида фуқаро С.Р. таниши У.М. орқали товламачилик йўли билан аёл У.А. иштирок этган интим видеотасвирларни кўрсатиб, уларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан қўрқитган.

Андижон вилояти ИИБ хабарига кўра, воқеа 14 апрелда рўй берган. Шу куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказган ва гумондор 300 доллар пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

196 Ko'rishlar
Total
0
Share