“Реал”га қарши ўйин олдидан “Ливерпуль” жуда жиддий йўқотишга учраши мумкин

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “Челси”га қарши Англия кубоги финал баҳсида жароҳат олди.

33-дақиқада мисрлик футболчини майдон марказида йиқитилди. Шундан сўнг форвард ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Диогу Жота майдонга тушди.

“Челси”га қарши ўйин Салоҳ учун 2021/22 йилги мавсумдаги 49-си бўлди. 29 ёшли футболчи жорий мавсумда 30 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

738 Ko'rishlar
Total
0
Share