«Бизга ҳеч ким ақл ўргата олмайди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятидаги фаоллар билан учрашувда нозик масалага тўхталиб ўтди.

«Бир гапни яна бир бор таъкидлайман — Ўзбекистон учун кўп миллатли халқ манфаатлари биринчи ўринда, ҳеч ким бизга ақл ўргата олмайди. Бизнинг ўз танлаган йўлимиз бор. Бу йўлда биз фақат ва фақат Ватанимиз Ўзбекистон манфаатларини кўзлаймиз», деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев айни пайтда Фарғона вилоятида ташриф билан бўлиб турибди.

1 680 Ko'rishlar
Total
0
Share