Павел Дуров миллионлаб қашшоқлар овқатланиши учун хайрия берди

Дуровнинг сўзларига кўра, жаҳон глобал озиқ-овқат инқирози остонасида турибди ва дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар очликдан азият чекмоқда. 

Telegram асосчиси Павел Дуров «Бир миллиард тушлик» хайрия акцияси доирасида 12 млн кишига тушлик сотиб олиш учун пул берди. У бу ҳақда ўз Telegram-каналида маълум қилди

Дуровнинг сўзларига кўра, жаҳон глобал озиқ-овқат инқирози остонасида турибди ва дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар очликдан азият чекмоқда. 

Унинг билдиришича, айнан ушбу муаммони юмшатиш учун БАА ҳукумати юқоридаги акцияни бошлади. 

«Юзлаб кишилар қатнашди. Ушбу кампания муаллифи Шайх Муҳаммад 400 миллионта тушликка, мен эса камтарона 12 миллион тушликка пул бердим», – деб ёзди Дуров.

Шу билан бирга, Telegram асосчиси бу мақсад учун қанча маблағ ажратганини маълум қилмади, аммо кейинчалик бу ташаббусга янада кўпроқ кишилар қўшилишига умид билдирди.

184 Ko'rishlar
Total
0
Share