Илон Маск “Twitter” ижтимоий тармоғини сотиб олди

Сайёрамизнинг энг бой одами, Tesla ва SpaceX компаниялари эгаси Илон Маск Twitter Inc (TWTR.N) компаниясини 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

Ўтган ҳафтада ноаниқ бўлиб туюлган келишув муҳокамалари ҳафта охирида Маск Twitter акциядорларини молиявий фойдали таклиф билан ҳайратга солганидан кейин тезлашди.

Twitter тадбиркор билан компанияни ҳар бир акция учун 54,2 доллар таклиф қилинган нархда сотиш бўйича музокаралар олиб борди.

Душанба оқшомида битим ёпилгач, компания акциялари тахминан 6 фоизга ошди.

163 Ko'rishlar
Total
0
Share