Тирик чақалоқни ўлдириб қўйган шифокорларга суд ҳукми ўқилди

Нукусда тажриба қурбонига айланган чақалоқнинг ҳаётига зомин бўлган шифокорларга суд ҳукми ўқилди.

Олий суд матбуот хизматининг маълум қилшича, 18 апрель куни куни жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судида жиноят ишлари бўйича Мўйноқ туман суди томонидан Д.Абиллаева (1973 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий перинатал маркази шифокори), Р.Сайманова (1972 йилда Кегейли туманида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори) ва Г.Калимбетова (1988 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюроси шифокори)га оид жиноят иши кўриб чиқилди. Жиноятчиларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Д.Абиллаева Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми, (25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми (бошқа жиноят иши доирасида) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Р.Сайманова Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан этган ҳолда, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Г.Калимбетованинг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганлиги боис айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.

Шунингдек, суд мажлисида ушбу ҳукмдан норози тарафларга ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчилар эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериш ёки протест билдиришга ҳақли эканликлари тушунтирилган.

Маълумот учун, Нукус шаҳрида 2021 йилнинг 14 февраль куни қиз жинсли чақалоқ дунёга келади. 15 февраль куни соат 09:15 да Қорақалпоғистон ҳудудий перинатал маркази шифокорлари чақалоқ вафот этганини қайд этиб, соат 10:15 да патология бюроси ходимларига бериб юборади.

Патология бюроси ходимлари чақалоқнинг кўкрак қафасида анотомик кесма кесган вақтида чақалоқда ҳаётий белгилар аниқлайди. Бироқ шундай бўлса-да, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмасдан, Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази шифокорлари чақирилиб, чақалоқ қайтариб бериб юборилади.

Кейинчалик чақалоқ ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида вафот этгани аниқланган.

6 685 Ko'rishlar
Total
0
Share