Актриса Ситора Алимжонова турмуш ўртоғи билан ажрашди

Ситора Алимжонованинг турмуш ўртоғи билан ажрашганини маълум бўлди. Актриса бу ҳақида “Инстаграм” саҳифасида қисқа изоҳ қолдирди.

“Кун келиб қайта турмушга чиққанимда балки…” дея жавоб берган актриса.

Ситоранинг бундай жавоб беришига мухлислардан бири актрисадан турмуш ўртоғининг суратини кўрсатишни сўраган. Ситора Алимжонова эса бунга юқоридаги жавобни берган ва мухлислардан бу мавзуни ёпишни илтимос қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ситора Алимжонованинг бир нафар ўғил фарзанди бор.

Актриса шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор қилишни аввалдан истамаган.

744 Ko'rishlar
Total
0
Share