Ижарага ер олган фуқароларга ердан унумли фойдаланиш тартиби тушунтирилди

Наманган вилоят маъмурий суди судьялари томонидан вилоятнинг барча туманлари ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 23 ноябрь куни “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар ер аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун эҳтиёжманд аҳолига очиқ электрон танлов ўтказиш орқали, танлов ғолибларига
10 сотихдан 1 гектаргача ўлчамда, 10 йил муддатга ер майдонлари берилиши бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича туманларда аҳолининг кенг қатламларини меҳнат билан банд қилиш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмаслиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқ жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши, ижарага берилган ер участкасини сотиш ёки ўзгача тарзда бошқаларга ўтказиш, иккиламчи ижарага ва ёрдамчи пудратга бериш, фойдаланиш мақсадини ўзгартириш мумкин эмаслиги, ер унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ирригация ва мелиорация тизимларини соз ҳолатда сақлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш, шу жумладан ер участкасидаги тупроқ қатламини асраш лозимлиги ҳақида тушунчалар берилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Методик қўлланма танлов ғолибларига тарқатилди.

Абдурасул Нарзулаев,
Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси

545 Ko'rishlar
Total
0
Share