Наманганда 4 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Наманган шаҳрида 4 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида Телеграм каналимизда ёзгандик.

2022-йил 27-март соат 19:30 ларда Наманган шаҳар “Бобуршоҳ” кўчасида Ёшлар маркази томонга ҳаракатланаётган “Nexia” русумли автомашина пиёдага йўлнинг белгиланмаган қисмида йўл берган вақтида бир йўналишда ҳаракатланаётган “Matiz” русумли автомашинаси “Nexia” ни орқа қисмига келиб урилган. Зарб оқибатида, “Матиз” қарама-қарши йўналишга ўтиб, “Damas” ва «Lacetti» автомашиналари билан тўқнашган. 

858 Ko'rishlar
Total
0
Share