Расман: Тарихда илк марта ўзбекистонлик ММА’чи UFC аъзосига айланди! (+фото)

Аралаш қоидалар бўйича жанг санъати (ММА) вакили бўлган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов UFC (Ultimate Fighting Championship) билан шартнома имзолади. У мазкур ташкилот тарихидаги биринчи ўзбекистонлик ММА’чига айланди.

«Яратган менга берган ҳар бир нарса учун Алҳамдулиллаҳ. Бугун мен дунёнинг энг яхши ташкилоти UFC билан шартнома имзоладим. Жамоадошларим, биродарларимга қилинган ишлар учун миннатдорчилик билдираман. Биргалашиб тарих яратмоқдамиз Алҳамдулиллаҳ. UFC’даги биринчи ўзбекман. Мени қўллаб-қуввалтлаганингиз, ишонганингиз учун катта раҳмат. Навбатдаги зафар сари бирга борамиз Иншаллаҳ!», – дея instagram’даги саҳифасига пост жойлаган 29 ёшли жангчи.

2 962 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling