Шерзод Шерматов TikTok компанияси вице-президенти билан учрашди

16 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов TikTok компаниясининг вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашувда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Давлат персоналлаштириш маркази масъул ходимлари ҳам қатнашди.

TikTok бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакиллари Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда платформадан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини бажариш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Компания вакиллари платформа орқали тарқаладиган Ўзбекистон қонунларига зид материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирган.

АКТ вазирлиги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилларига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклиф берди.

Мулоқотда томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, дейилади хабарда.

260 Ko'rishlar
Total
0
Share