Ақлли соатлар бозорида ким етакчилик қилмоқда?

Counterpoint Research таҳлилий компанияси экспертлари ақлли соатлар жаҳон бозорида 2021 йил якунларини сарҳисоб қилди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, биргина тўртинчи чоракнинг ўзида ушбу тоифадаги 40 миллиондан ортиқ қурилмалар сотилган, бу тарихдаги энг юқори чораклик кўрсаткич бўлиб, йил давомида етказиб бериш 2020 йилга нисбатан 24 фоизга ошган.

Apple бозорда етакчи бўлиб қолмоқда. Етказиб бериш улуши 30,1 фоизини ташкил қилади. Бироқ, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 32,9% ни ташкил этган эди. Таҳлилчилар Apple улушининг қисқаришини рақобат кучайганлиги билан изоҳламоқда.

Иккинчи ўринни эгаллаб турган Samsung компанияси ҳам бироз ўринни бой берди. Унинг бозордаги улуши 10,7 фоиздан 10,2 фоизга камайди. Таъкидлаш жоизки, учинчи чоракда Samsung компаниясининг ақлли соатларини етказиб бериш ҳажми ҳар чоракда 200% дан ошди, бу Samsung учун рекорддир. Ўсиш тўртинчи чоракда давом этди.

AҚШнинг давом этаётган санкцияларига қарамай, Huawei  2021 йилда юқори даражадаги янги моделлар ва болалар учун ақлли соатларни сотувга чиқарди, бироқ 2020 йилга нисбатан Huawei улуши ҳам камайди. 2021 йил охирида у 7,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда хитойлик ишлаб чиқарувчи бозорнинг 10,7 фоизига эгалик қилган. Бозор тақсимотининг визуал тасвири Counterpoint Research томонидан нашр этилган диаграммада акс этган:

139 Ko'rishlar
Total
0
Share