Судьялар давра суҳбати ўтказди

Наманган вилоят маъмурий судининг судьялари томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари орасида маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида ҳамда давлатимиз раҳбарининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари қуқуқларининг самарали қимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан очиқ мулоқат шаклида давра суҳбати ўтказилди.

Мамлакатимиз тараққиётининг замонавий босқичида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор мақсадларга эришиш олдимизда турган энг долзарб вазифа эканлиги, Янги Ўзбекистон шароитида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти тизимининг самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш асосий масалалардан бири эканлиги хусусида Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси А.Нарзулаев тўхталиб ўтди.

Шу ўринда Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси Қ.Тажиматов ўз маърузасида давлатимиз раҳмбарининг жорий йил 29 январь куни қабул қилинган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судлар, айниқса, маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш зарурлиги, бунинг учун, аввало, жамиятда маъмурий судларга бўлган ишончни янада ошириш мақсадида давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш талаб этилади.

Мазкур қарор мамлакатимизда маъмурий юстиция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси У.Нишонова давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 28 январь куни
“2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармон ҳамда у билан 2022 йил–“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ва стратегиянинг айнан иккинчи йўналиши мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришга қаратилган ва албатта, шу мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиши суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланиши бўйича семинар иштирокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Давра суҳбати савол-жавоблар билан якунланди.

Қодиржон Тажиматов
Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси

229 Ko'rishlar
Total
0
Share