Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда иш бошлайди

Собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ресторан бизнеси билан шуғулланмоқчи. У M-eat by Khabib фаст-фуд ресторанлар тармоғини Ўзбекистонда ишга туширади. Бу ҳақда унинг вакили “Ведомости”га маълум қилди.

Маълумот ўрнида, россиялик собиқ жангчининг биринчи муассасаси аллақачон Москвада очилган. 2023 йил охиригача компания 5 та давлат – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия ва Бирлашган Aраб Aмирликларида 150 та пунктни ишга туширишни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, ресторан тармоқларини ишга тушириш 360–550 минг долларга баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, Хабиб Нурмагомедовнинг Eagle FС номли шахсий UFC промоушени ҳам бор. У ушбу промоушенни ҳам UFC сингари дунёга машҳур қилмоқчи. Бу учун Нурмагомедов жуда катта сармоя киритмоқда.

1 240 Ko'rishlar
Total
0
Share