Макгрегорнинг қовоқхонасига хужум уюштирилди

Кеча, 12 январь куни икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг Дублиндаги 2 миллион фунт қийматга эга қовоқхонаси ҳужумга учраган.

Гувоҳлар барга скутер миниб келган икки эркак ҳақида маълум қилишган. Воқеа жойида ёндирувчи бомбалар ҳам қолдирилган. Жиноятчилар тунда муассасага ташриф буюрган Макгрегорни ўша пайтда бар ичида бўлган, деб ўйлаган бўлиши мумкин.

Келтирилишича, вайронагарчиликлар кузатилмаган ва ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Макгрегор мусобақаларда қатнашмаяпти, чунки у 2021 йил июль ойида ўтказилган UFC 264 турнири доирасида оёғининг голейностоп қисмини синдириб олган эди.

407 Ko'rishlar
Total
0
Share