Саккиз ёшли бола отасининг машинасини ўғринча ҳайдаб чиқиб, тезликни 180 га чиқарди…

«РИА Новости» ёзишича, Германияда саккиз яшар бола бир ҳафтанинг ўзида иккинчи марта отасининг машинасини ўғринча ҳайдаб чиқди ва Дортмунд полицияси хабарига кўра, ЙТҲга учради.

Зоест шаҳрида яшовчи бола ярим тунда автомат коробкали «Volkswagen Golf» калитини ўғирлаб чиқиб, машинани тўппа-тўғри Дортмунга қараб ҳайдаган. Катта тезликда кетаётган, йўл белгилари ва светофорнинг қизил чироғига риоя қилмаётган машина бошқа ҳайдовчиларнинг эътиборини тортмай қолмади.

Полициячилар машинани қидириш билан ҳалак бир пайтда машина жуда катта тезликда (айрим маълумотларга кўра, 180 км/соат!) автомагистралда кетаётган бўлган. Кейин у автобандан чиқиб, тўхтаб турган юк машинаси прицепига бориб урилган. Машинага жиддий шикаст етди, бола эса омон қолди.

Худди шу болакай 21 август куни ҳам отасининг машинасини ўғирлаб чиққанди. Тезлик соатига 140 километрга чиққанидан сўнг бошқарувни эплай олмаслигига кўзи етиб, машинани тўхтаганди. Ўшанда авария ҳам содир бўлмаган, ҳеч ким, ҳеч нарса зарар кўрмаганди. Полициячилар болани уйига олиб келиб, оғзаки огоҳлантириш бериб кетишганди.

Онасининг айтишича, бола картингга тез-тез бориб тураркан, қолаверса, махсус майдонда ҳақиқий машинани ҳам ҳайдашни ўрганган.

Қизиқ факт: Германия — автомагистралларда максимал тезлик чекланмаган Европадаги ягона мамлакат.

2 274 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Jahongir So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Jahongir
Mexmon
Jahongir

katta bola busa F 1 ni oldi qatorlarida turadi