Атамбоев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани айтилди

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича марказ раҳбари Нурдин Сулаймонов Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитлар билан танишди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, Алмазбек Атамбоев икки ўринли камерада сақланмоқда. Сиёсатчи изолятор ходимлари ҳаракатларига ҳеч қандай эътироз билдирмаган. У ҳар куни кунига уч мартадан тиббий кўрикдан ўтмоқда. Шифокорлар унинг қон босимини ўлчаб бормоқда, керакли дорилар мавжуд. Адвокатлик ёрдами кўрсатилмоқда.

Атамбоев иккита масала ҳал қилиниши учун ёрдам сўраган: кечаси чироқни ўчириш ва эшикни ёпишга рухсат олиш.

Қийноқларни олдини олиш маркази Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбариятига сиёсатчининг илтимосларини кўриб чиқишни тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ давлат раҳбари аввалига Жиноят кодексининг «Коррупция» ҳақидаги 319-моддасини бузганликда айбланганди. Кейинроқ унга Қирғизистон Бош прокуратураси томонидан қотиллик ва бошқа оғир жиноятларда айблов эълон қилинди. У жорий йилнинг 9 август куни 18 кунга ҳибсга олинган эди

3 444 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling