Наманганда «Ёшлар марафони»: Ҳоким велосипедда!

Кеча- 2019 йил, 21 июнь, жума куни “Ёшлар ойлиги” ва “30 июнь – Ёшлар куни” доирасида “Келажакни соғлом ёшлар бунёд этади!” шиори остида “Ёшлар — тур” веломарафони бўлиб ўтди.

Наманган шаҳридаги “Темирйўлчилар оромгоҳи”дан старт олган велоспортчилар “Уч фаввора” хиёбонигача 5 километр масофа бўйлаб ҳаракат қилишди. Барча туман(шаҳар)лардан ташриф буюрган 500 нафардан зиёд ёшлар, олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ва коллеж ўқувчилари, профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирокидаги мусобақа ҳақиқий байрамга айланди.

Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур веломарафонда Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бир қатор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, шу жумладан, иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминовлар ҳам иштирок этдилар.

–  Бугунги марафонда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритганидан беҳад хуорсандман, – дейди ёш спортчи Нодирбек Зафаралиев. – Бундай мусобақалар биз ёшларни бир эзгу мақсад йўлида бирлашишга, Она Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишимизда муҳим аҳамият касб этади.

Уч фаввора хиёбонида ташкилланган “Ёшлар — тур” веломарафонининг тақдирлаш маросимида санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Ғолиб ва фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шохруҳ Кенжаев,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Муаллиф олган суратлардан фойдаланилди.

© namangan24.uz

895 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling