Бритни Спирс отаси билан судлашмоқда

Таниқли поп-хонанда Бритни Спирс отаси Жейми Спирс билан судлашмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Мэтью Розенгарт Рейтерс агетлигига маълум қилди.

Хабар берилишича, Жейми Спирс 13 йилдан бери Бритнига васийлик қилиб келади. Хонанда ўз пулларини ўз хоҳишича ишлатолмайди, отаси билан маслаҳатлашиши, ҳисоблашиши керак.

Энди ота шу васийликдан воз кечмоқчи ва эвазига 2 млн. доллар пул талаб қиляпти. Айни пайтда суд жараёнлари кетяпти. Адвокатнинг айтишича, Бритни фирибгарлик қилмайди, отасини пулсиз қолдирмайди.

Аввалроқ Жейми Спирс васийликдан воз кечиш учун 60 млн доллар сўраганди, аммо қачон кетишини айтмаган эди. Кейинги суд мажлиси 29 сентябрда бўлиб ўтади ва шунда унинг васийликдан кетиши эълон қилинади.

413 Ko'rishlar
Total
0
Share